Ассалому алайкум! Синглимнинг кўз нури паст. Ёши 13да. Лазерли жарроҳлик амалиёти қилса бўладими (лазерная операция)? Баданига тиғ теккизган бўлиб қолмайдими? Чунки оператция қилиш мажбурий эмас, оддий кўз ойнак тақиб юрса бўладику. Лекин эрталаб туриб, мабодо кўз ойнакларини унутиб бошқа жойга қўйган бўлса, уларни қидириши, пайпаслаши менга азоб беради. Синглимни кўриб ичим ачийди, қийналаман. Дунёни тиниқ кўришини хоҳлайман. Атрофни ҳира кўриш асаб тизимига ҳам ёмон таъсир қилади.
– Ва алайкум ассалом! Бу нарсани қилиш жоиз. Валлоҳу аълам!