Ассалому алайкум! Ашуро рўзаси Муҳаррам ойининг 9,11 куни тутилади. 10-куни ҳам тутиладими? Шу ҳақидаги ҳадисга бироз тушунмай қолдим. Шунга ёрдам бериб юборинг илтимос.
– Ва алайкум ассалом! 10 куни тутилади. Унга яна бир кун қўшиб тутилиши керак. Ўзидан аввалги бир кунни ёки ўзидан кейинги бир кунни, шунда муҳаррамнинг 9 ва 10 куни ёки 10 ва 11 кунини тутасиз. Валлоҳу аълам!