Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғимнинг опалари қўшни ҳовлида хизматчи бўлиб ишлайдилар. Ҳар куни ишдан кейин чиқиб, 2 соатча бизникида оналарини кўриб кейин уйларига чиқиб кетадилар. Уйлари бизга яқин жойда. Уйларида қайноналари бор 70 дан ошган аёл, қайнопамдан бошқа келин йўқ. Доим қайноналари уй ишларини қилиб юрадилар келиним ишда деб. Кейин билсам қайнопам ишдан кейин бизникида ўтиришларини эрларига ҳам айтмасдан беркитар эканлар. Бу ҳолатни билганимдан сўнг виждоним қийналяпти. Мен ва оиламдагилар билиб туриб уларни бу ишларига шерик бўлиб қоляпмизми? Ахир эрдан берухсат ҳеч қаерга бориб бўлмайдику. Чиқиб айтай десам оила тинчлигини ўйлаяпман. Қандай йўл тутай? Қайнопамга гапирай десам уларнинг илмлари бор, ақл ўргата олмайман.
– Ва алайкум ассалом! Турмуш ўртоғингиз гапирсин опасига. Валлоҳу аълам!