Намоз бузилмайдими?

22:42 / 24.08.2020 | مخلصة | 459

Ассалому алайкум. Аксиргандан кейин Алҳамдулиллаҳ дейишга ўрганиб қолган бўлса, намозда ҳам аксириб юбориб кетидан баланд овозда Алҳамдулиллаҳ деб юборса намоз бузилмайдими?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бузилмайди. Валлоҳу аълам!