Эрим ҳижобга қарши

19:12 / 06.09.2020 | Xayriniso | 776
Ассалому алайкум! Эрим ҳижобга рухсат бермайдилар. Ярим йилдан буён кўндира олмайман. Охирги маротаба "Ўлганимдан сўнг киравер" дедилар. Ҳижобга кирсам оилам бузилиб кетиш эҳтимоли бор. Қандай йўл тутай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!

Ҳасандан ривоят қилинади:   

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар”. Ибн Абу Шайба ривоят қилган. (Муттафақун алайҳ)

Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди.

«لا طاعة لمخلوق في معصية الخالق»

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси муборакларида : “Аллоҳга осий бўладиган ўринларда махлуққа итоат қилинмайди” деганлар.

 Валлоҳу аълам!