Ассалому алайкум! Саволим бироз бошқача. Тўғрисини айтсам кўпхотинлилик деган сўзни эшитсам юрагимга ўт тушади, аммо бандамиз Аллоҳ рухсат берган ишга тўсиқ бўлолмаймиз ва эркакларнинг Аллоҳ яратган азалий табиатини ҳам тушуниш керак. Ҳалол йўл билан ниятига етмаса албатта ҳаром йўл орқали етади. Мусулмон аёллар ўртасида жуда ҳам камчилик қисми бу нарсани тўғри қабул қилишади. Айнан кўпхотинлиликни жудаям чиройли қилиб тушунтириб берадиган бир китоб борми? Яъни аёл кишини психологик жиҳатдан бу нарсага кўндирадиган китоб. Агар шундай китоб ёки дастурни ишлаб чиқсангиз қанийди. Зеро қалбимиз оғриғи бироз енгиллашар, ҳар кечаси йиғлаб чиқадиган кўзларимиз бироз тинар ва исён қилиб Аллоҳга осий бўлишдан тийилар эдик, қанийди. Чунки тушунамиз бева қолиб кетган аёллар ҳам жуда кўп ва уларга ҳам ҳар томонлама қийин. Илтимос барчамизга ёрдам беринг .
– Ва алайкум ассалом! Нисо сурасида келган кўп хотинлик ҳақидаги оятлар тафсирини ўқинг. Мўминларга мана шунинг ўзи кифоя қилиши керак. Шунингдек оналаримизнинг хулқи ҳам аёллар учун кифоя ибратдир. Шу ҳам етмаса, нима дейишни билмадим. Валлоҳу аълам!