Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, Одина опа! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир водийдан ўтаётганда чарчаб, тонгга яқин қолганда ухлашни ихтиёр этиб, Билол розияллоҳу анҳуга: «Бизни уйғотасиз», дебдилар, лекин у киши ҳам ухлаб қолибдилар. Қуёш чиққандан кейин уйғонишибди, шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу водийдан тезроқ чиқиб кетиш керак, бу ерда шайтон бор экан», дебдилар ва водийдан чиқиб кетгандан сўнг бомдоднинг қазосини ўқиб олишибди. Одина опа, шайтон алоҳида жойларни ўзига маскан тутиб яшаб, у ердан чиқмайдими? Уйда Қуръон ўқилганда чиқиб кетадими? Олдиндан ташаккур
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳа, шайтон баъзи ерларни ўзига маскан тутиши бор. Сиз айтган ҳадисдаги гапдан у ернинг хосиятсизлиги назарда тутилган. Шайтон Аллоҳнинг зикридан қочади. Ҳадисларда: «Қуръон ўқиладиган уйга шайтон кирмайди», дейилган. Валлоҳу аълам