Рукуъ

21:16 / 07.09.2020 | 107_Madina Barnoyeva | 510
Ассалому алайкум! Яқинда зикр аҳлидан сўранг савол-жавоб сайтида ушбу саволни ўқиб қолдим. Саждада “Субҳани роббиял Аллоҳ” деб 3 мартадан кўп айтилса зарари йўқми? «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати: Ва алайкум ассалом! Саждада “Субҳани роббиял Аллоҳ” эмас, балки “Субҳаана роббиял аълаа” дейиш суннат. Агар уч мартадан кўп айтсангиз зарари йўқ. Тоқ айтиш ҳам суннат. Рукуъда “Субҳана роббиял азийм” деб “ظ” билан айтилади. Шунда “Буюк бўлган роббим покдир” деган маънони билдиради. Мабодо “ظ”дан бошқа ўзбек тилида ишлатиладиган “з” ҳарфи билан талаффуз қилинса, маъноси “ашаддий душман бўлган роббим покдир” деган маънога айланиб қолади. Шунинг учун фуқаҳоларимиз: “араб тилидаги “ظ” ҳарфини талаффуз қилишга қийналган кишилар “Субҳана роббиял карийм” деса жоиз” деганлар. (Роддул муҳтор). Валлоҳу аълам! Буни ўқиб жудаям қўрқиб кетдим. Мен шунча пайтдан бери ўзимизни "з" ҳарфимиздай талаффуз қилардим. Устоз менинг намозларим қабулмикин? Шунча пайт билмаганман. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўтганини Аллоҳ афв қилди. ("Тафсири Ҳилол" китобидан, “Моида” сураси, 95-оят.) Валлоҳу аълам!