Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, Одина опа! Саволим қуйидагича: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, то Аллоҳ у зотни вафот эттиргунича Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтирар эдилар. Сўнгра у зотдан кейин завжалари ўтиришди». Шу ҳадисга кўра, аёллар Пайғамбаримиз даврларида масжидда эътикоф ўтиришганми? Ҳозирда аёллар қаерда эътикоф ўтиришлари мумкин? Олдиндан раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида оналаримиз масжидга капа қурдириб, эътикоф ўтиришган. Лекин капалар кўпайиб кетганини кўрган у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам капаларни йиғиштиртирганлар.
Аёл киши уйида, яъни уйидаги намоз ўқийдиган жойида эътикоф ўтиради. Чунки аёл киши учун энг қулай жой ўшадир. Валлоҳу аълам