Шайх муҳлислари

01:04 / 08.09.2020 | ABDULLOH | 652
Ассалому алайкум! Аллоҳ қилаётган эзгу ишларизга ажру савоблар берсин. Сизнинг канализда Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларига Ҳақиқий шогирд бўлганлар ул зотнинг номидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланмайди деб ёзилган мақолани кўрдим. Мен телеграмда канал юритаман Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларига мухлис бўлганимиз учун, канални номини Шайҳ мухлислари канали деб қўйганмиз. Лекин у ерда Устозимизни дарсликлари қўйилиб борилади, Бизнинг бу ишимиз ҳам ўз манфаатимиз йўлида қилгандек бўладими? Мени шу савол қийнаяпти. Агар ростан ҳам шундай бўлса канални номини ўзгартираман. Жавобингиз учун раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу канал Ҳазратимизга тегишли эмаслигини, бошқалар томонидан очилганини билдириб қўйинг. Кўпчилик айнан шу канални Ҳазратимизники деб билади. Бу ерда муаллифлик ҳуқуқи ҳам бор. Муаллифи ва мақсадини аниқ қилиб ёзиб қўйинг. Валлоҳу аълам!