Ассалому алайкум! Баъзи пайтларда масалан, "Чарчамадингизми?"-дейишса, чарчаган бўлсам ҳам "Йўқ чарчамадим"-дейман шу тўғрими? Ёки бу ёлғон ҳисобланадими? Ростини айтиб "Ҳа, чарчадим" десам хафа бўлиб қолишлари мумкин ёки умуман нотўғри тушуниб қолишлари мумкин. Шунга ўхшаш вазиятларга кўп дуч келаман. Шундай вазиятларда қандай йўл тутишим керак? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин. Раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Бошқача жавоб бериш керак, мисол, Аллоҳ ҳамиша куч қувват берсин, каби. Валлоҳу аълам!