Ассалому алайкум! Ат-таква телеграм каналида(@ат_тақва) хар кунлик намоз вактлари бериб борилади. Уларда тонг вақти сизнинг каналингиздаги ва бошқа жойларда бериладиган вақтлардан фарқ қилади(вақтлироқ берилади). Бунинг сабабини ҳам каналда келтириб ўтишган. Бу кўпчиликда иккиланиш ва шубҳа уйғотади( рўза, таҳажжуд ва бомдод намози кабиларда). Шу сабабли бунга аниқ изоҳ беришингизни илтимос қиламан.
– Ва алайкум ассалом! Биз бошқа ердаги маълумотлар учун изоҳ бермаймиз. muslimaat.uz каналида бериладиган намоз вақтлари манбаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Валлоҳу аълам!