Ассалому алайкум! Мени бир оғриқ жуда қийнайди. Турмуш қурганимга 8 йил бўлди. Эрим билан орамиз яхши эмас. У мени нуқул бузуқликда айблайди, тўғрироғи ишонмайди, шубҳаланаверади. Мен ҳеч қачон қинғир йўлда юрганим йўқ. Шнинг учун менга алам қилади. Кўп уришамиз. Мен ноҳақликка чидаёлмайман. Ўзлари шу йўлдан юрган, ичкилик ичади. Кўп бора шу ичкиликди ичишни кетидан уришамиз, калтак ҳам еганман. Ҳозир ота уйимга аразлаб келганман. Нима қилай?
– Ва алайкум ассалом! Жонли мажлисда икки томондан ҳакамлар ҳузурида масала кўрилсин. Валлоҳу аълам!