Ручкани тўғри ушлашни қандай ўргатишим мумкин?

00:12 / 11.09.2020 | Dilrabo Mukhammadieva | 854
Ассалому алайкум! Ўғлим 4 ёшда, ручка ва қаламни бешта бармоқ билан ушлаб расмлар чизиб, ҳарфларни ёзишга ўрганиб қолган. "Тўғри ушла", десам, "хунук чизилиб кетябти, чизмайман бундай қилиб", деб бақириб йиғлаябти. Буни зарари борми, қандай қилиб тўғри ушлашга ўргатсам бўлади? Уч ёшидан бери оқ вароқларга расмлар чизиб вақт ўтқазарди, аввалига чап қўлда ёзарди, ўнг қўлга ўргангунча қийнамай кейинчалик тўғри ушлашга ҳам ўрганиб кетар, деб аҳамият бермаган эканман, чунки катта ўғлим ўрганиб кетганди тўғри ушлаб. Энди нима қилсам бўлади, батафсил маслаҳат беринг, илтимос.
Педагог:

– Ва алайкум ассалом! 4 ёшли фарзандингизнинг бармоқлар маторикаси ҳали яхши ривожланмаганлиги учун бақириб йиғлаяпти. Бу ёшдаги болалар ҳозир пластилин, қум, лего кабиларни ўйнашлари бармоқларининг  яхши ривожланишига  ёрдам беради. Чап қўлини кўп ишлатаётган бўлса, уни овқатланишдан бошқа ишларда мажбурламанг, бадтар қайсар бўлиб кетади. Айрим болаларда чапақайлик ижобий натижа беради. Бирор нарса ўргатмоқчи бўлсангиз дарс жараёни каби эмас, балки, ўйин жараёни сифатида амалга оширинг. Бу соҳада қийналсангиз бирор ўқитувчи ёки руҳшунос билан маслаҳатлашинг.