Укамнинг тарбияси

21:53 / 10.09.2020 | Miss M | 673

Ассалому алайкум! Мен 16 ёшдаман, укам 12 ёшда. Мен унинг тарбиясидан хавотирдаман. У намоз ўқишни хоҳламайди, бомдотга умуман уйғонмайди, қолган 4 маҳал намозни эса баъзан ўқиб, баъзан ўқимайди. Ўқиши учун мен уни уришим ёки сўкишим керак. Унга қаттиқ қўл бўлганим сари мендан безиб кетиш билан бирга динимиздан ҳам безияпти. "Намоз ўқисам ичимда кимдир ашула айтади", дейди. Онлайн ўйинларни кўп ўйнайди. Ўқишлари ҳам яхши эмас, баҳолари паст. Унга яхши гапириб, "мукофотлайман" десам ҳам кўнмайди. Опа сифатида укамнинг келажаги, тарбиясидан ташвишдаман. Яқинларим "уканг  намозни ўйин қиляпти, бундай ўқигандан, ўқимаган яхши дейишмоқда. 

Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом! Укангиз ўтиш даври, балоғат ёшида. Уни қўллаб-қувватлашларига муҳтож. Ҳадеб урушганингиздан фойда йўқ. Бир сўзни айблаш ҳис туйғуси билан ёки меҳр муҳаббат билан айтиш мумкин. Иккисида икки хил натижа бўлади. Сизда кўпроқ негатив ошгани кўриниб турибди. Энди муносабатингизни ўзгартириб намозга чорлаб кўрингчи? Қачонки кимгадир босим ўтказсангиз, унда қарамликка хоҳиш кучайиб кетади. Яъни, айтганингиздай интернет, ўйинларга бўлган қарамлик. Аллоҳга кўп дуо қилинг. Ўзингиз гўзал ўрнак бўлинг. Ичларида кимдир ашула айтаётган бўлса, доимо уйга Қуръон сураларидан қўйиб қўйинг. Биргаликда истиғфор айтинглар. Валлоҳу аълам!