Тарбия

20:23 / 09.09.2020 | Озода | 604

Ассалому алайкум! Аллоҳга шукур, 3 фарзандим бор. Лекин уларга тўғри тарбия беролмаябман деб қўрқаман. Катта ўғлим 11 ёшда, жуда дангаса, уй ишларида ёрдамлашмайди, иш буюрсам "бу қизларнинг иши", деб қилмайди. Кичик ўғлим 10 ёшда, у ҳам кўчадан бери келмайди, дарс қилмайди, бир аниқ мақсади йўқ. Илтимос, маслаҳат беринг. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. 

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Фарзанд онанинг қорнига пайдо бўлганидан бошлаб ота-онаси билан муносабатлари бошланади. Энг биринчи мия ҳосил бўлади. Демак онанинг ҳатти-ҳаракатини ўша вафқтдан бошлаб онгига сингиб боради. Сўнг бола туғилгач ота-онанинг ҳар бир ҳатти-ҳаракати, тарбиявий гап-сўзлари эмас айнан ҳатти-ҳаракати, амаллари унинг онгига, тасаввурига муҳрлана боради. Бола 7 ёшигача ота-онадан тарбияни уларнинг амалларидан ўз онгига бутунлай кўчириб олади. Ва ана шу кўчирма бўйича яшай бошлайди. Психилогияда бу нарса "сценарий" ёки "модель поведения", яъни "хулқ-атвор модели" дейилади. Ҳозирда сиз уларни ўзгартиришингиз учун ўзингиз дарс қиладиган, меҳнат қиладиган ва бу ишларни қилаётган вақтингизда уларни ҳам қизиқтира билишни ўрганишингиз керак. Айнан қизиқтиришингиз керак. Жалб қилиш эмас. Чунки бола қизиқсагина шу иш билан шуғулланади. Қизиқарли жойини тополмаса бажармайди. Валлоҳу аълам!