Аёлнинг аёлга аврати

17:02 / 10.09.2020 | Shahzoda | 952
Ассалому алайкум! Биламизки аёлнинг аёлга аврати киндигидан тиззагача. Лекин мен опам билан бир хонада ётганимиз учун кийимимизни алмаштираётганда авратимизга кўзимиз тушиб қолса гуноҳ бўладими? Менга онам шамоллаб қолганимда аврат жойимга мой ва яна шифо бўладиган нарсалар суртган эди. Шунда ҳам гуноҳ бўладими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Кийим алиштираётганда авратга кўз тушса гуноҳ бўлади. Бемор ўзи сура олмайдиган даражада бўлса, зарурат бўлгани учун бошқаси қўйиб қўйиш жоиз. Акс ҳолда гуноҳ бўлади. Валлоҳу аълам!