Оила муаммоси

13:43 / 14.09.2020 | Шахризода | 421
Ассалому алейкум! Ҳўжайиним оилада 3 ўғил. Ака ва укаси бор. Оилада уларнинг ичиб келиши ортидан кўп жанжал бўлади. Ҳўжайиним намоз ўқийди. Охирги жанжалдан сўнг “тоқатим қолмади, отамга айтаман ҳовлини сотиб учаламизга алоҳида уй олайлик, бундай яшаб бўлмайди” деяптилар. Қайнотам урушиб яна ўзларини айбдор қилишидан хавотирдаман, чунки кўпинча жанжалда айбдор бўлмасалар ҳам охирида гап қарғишни бу киши эшитадилар. “Сендек намозхонни, рўзадорни...” дейдилар. Нима қилсак экан?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Буни эркаклар ўзлари ҳал қилиб олишсин. Ҳовли отаники бўлса, фарзандлар уни сотишни талаб қилишлари тўғри бўлмайди. Ўзлари уй жой қилишсин. Валлоҳу аълам!