Намоз ва ҳайз

23:41 / 14.09.2020 | Oydin | 602
Ассалому алайкум! Ҳуфтонни ухлаб туриб, 1,5-2 ларда ўқийман таҳажжуд билан. Тунда туриб ўқидим. Бомдодга турсам ҳайз кўрган эканман. Ажралма келгани туфайли доим пахта қўйиб юраман. Шунга қон тунда келганми, бомдодга яқин келганми билмайман. Ҳар эҳтимолга қарши ҳуфтонни энди қазосини ўқиб олишим керак бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ажралмани келганини билган пайтингиздан узрлик ҳукмида бўласиз. Валлоҳу аълам!