Дил сўзлари!

21:38 / 12.03.2017 | Савол | 1754
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Устоз!
Ростини айтсам мен сизни Ҳазратимизнинг вафотларидан кейин танидим, ўшанда ҳам уларнинг қизлари сифатида. Ҳазрат тириклик пайтларида кўп марта дуо сўраб ёзай деб уддасидан ўта олмагандим. Афсус энди бу армонга айланди. 18 йил яшаб Пайғамбаримиз ҳаётларини ўқимаганимдан, шундай зотни танимаганимдан хафа бўлдим. Кеч бўлсада сиздай инсонни таниганимдан хурсандман. Тушларимда Ҳазратимизни менга чиройли муомала қилганларнини кўриб, ўзимча тушимда бўлса ҳам кўрдимку деб хурсанд бўлиб қўяман. Мен ҳозирда Россия шаҳрида яшайман. Интернет орқали қория ва қориларни кўрсам ҳавас қилиб, 5 пора Қуръон ёдладим. Лекин кўпчилик турмушга чиққанингдан кейин қолиб кетади деяпти. Лекин ниятим умримнинг охиригача бўлса ҳам Қуръон ёдлаш, Аллохнинг ризолигига эришиб, ота-онамни бошларига тож кийгизиш. Сиз билан кўришиб, сиздан сабоқ олишни, сизга хос шогирд бўлишни, хизматингизда бўлишни орзу қиламан. Агар кўнглингизга озор бериб қўйган бўлсам узр. Илтимос дуоларингизда эслаб қўйинг.
Аллохим Ўзи сизни ва барча устозларимизни паноҳида асрасин. Умрингизни зиёда қилсин. Сизга икки дунё яхшиликларини ато қилсин. Ҳазратни Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга қовуштирсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сизга ташаккур синглим. Аллоҳ таоло бундан ҳам қулфу дилингизни очсин. Илмингиз зиёда бўлсин. Дийдорни насиб айласин. Ин шаа Аллоҳ сиз ҳам келажакда дин ва илм хизматида бўласиз. Валлоҳу аълам