Маййитдан розилик сўраш

01:28 / 15.09.2020 | N | 866
Ассалому алайкум ! Айтишларича, инсонниг вафотидан сўнг унинг яқинлари кириб "Мен сиздан розиман сиз ҳам мендан рози бўлинг" дейиш керак экан. Нега бундай қилинишини ҳам билмайман. Сўрасам шундай қилинади дейишди. Шундай қилиш қанчалик тўғри? Бу ҳақида ҳадис ёки оят борми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Вафотидан олдин рози ризолик сўраш керак. Ўлган кишидан бошқалар рози бўлсада, унинг розилигини олиш имкони бўлмайди. Валлоҳу аълам!