Тўғри ният қилиш

01:17 / 15.09.2020 | Mubina | 580

Ассалому алайкум! Яқинда яқин инсонимдан айрилдим (вафот этиш маносида эмас). Ҳозир жуда тушкунликка тушганман ва ҳаёлимда фақат бир фикр айланмоқда."Аллоҳимнинг карами кенг, Аллоҳим кечиргувчи, албатта Аллоҳ ризолиги билан яна бирга бўламан". Миямда чарх ураётган бу фикрга жуда ишонч билан қараяпман ва ниятим амалга ошишига қаттиқ ишонаяпман. Саволим шуки, мен тўғри ниятдаманми? Бу тўғриликка бошлайдими? 

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Эртага нима бўлишини инсон билмайди. Ҳатто бир сониядан кейин оғзингизга солган луқмангизни ютиш ё юта олмасликни билмайди инсон. Шундай экан ҳар ишни Аллоҳга таваккул қилиб яшаш керак. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўргатганларидек яхшилик гумонида бўлиш керак. Ҳалол ва ҳаром ишларни фарқлаш керак. Шунда инсон бу дунёда қаттиқ аъзиятлар чекмайди. Сиз инсонга бўлган мухаббатингизни қалбингизга жойламанг. У инсон ҳаётингиздан кетгудек бўлса чуқур тушкунликка кириб қолишингиз мумкин. Умуман инсонни идеализация (яъни шу инсондан ўзига идеал ясаб олиш, уни “осмонларга чиқазиб қўйиш”) қилиб бўлмайди. Негаки идеализация қилинган инсон албатта салбий томонларини кўрсатмай иложи йўқ. Шунда сиз яна тушкунликка, “бу инсондан кутганим бўлмади” деб стресс ва депресиияга тушиб қолишингиз мумкин. Инсон турли хатоларни қилиши мумкин бўлган бир бандагина холос. Шуни тушуниб олсангиз ҳаётингизда қоқилмайсиз. Валлоҳу аълам!