Мерос

01:16 / 15.09.2020 | Abdurashid | 689
Ассалому алайкум! Асраб олинган ва асраб олган онаси эмизган фарзанд мерос оладими? Агар ўзганинг фарзандини эмизган бўлса ўша бола ҳам мерос даъво қилиши мумкинми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мазкурлар мерос олмайди. Асраб олиш, эмизиш меросга сабаб бўлмайди. Валлоҳу аълам!