Эски либослар

00:27 / 15.09.2020 | Musilima | 671
Ассалому алайкум! Уйда ўзимни кичик бўлиб қолган ва яхши холатдаги кийимларимни эхтиёжман қўшнимга бераман, лекин жуда эскирган кийимларимни йиғиб қўйганман. Анча жой олиб туради, турмуш ўртоғимники ҳам. Шундай уларни нима қилсам бўлади? Кийимларимизни оёқ тагига ташлагим йўқ. Ёқиб юборсам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ишлатишга яроқли бўлса, бериб юбориш керак. яроқли бўла туриб ёқилса, исроф бўлади. Валлоҳу аълам!