Масжид одоби

20:53 / 14.09.2020 | Mahmudjon | 667
Ассаламу алайкум! Кўп ҳолатларда масжидга борганимда аввалги сафлар ҳали тўлмаган бўлади. Мен Пайғамбаримиз(С.А.В)нинг суннатларига амал қилиб олдинги сафларни тўлдиришга ҳаракат қиламан. Мендан ёши улуғроқ кишилар келишса уларга жой беришим керакми? Агар жой бермасам гуноҳ бўлмайдими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ҳали намозга кирилмаган бўлса ёши катталарни олдинга ўтказиш одобдандир. Валлоҳу аълам!