Оила ҳақида

16:25 / 17.09.2020 | Madinaxon | 474
Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим чет элда ишлайди. Ойлигим кам, ишим яхшимас деб бизга( хотини, болаларига) пул жўнатмаяпти, лекин пул тўплаяпман кейинчалик камчиликларимизни олиш учун деяпти. Оилангдагилар камларини қилиб турсин дейди. Бизнинг ҳаражатларимизни ота-онам қилади, ҳаттоки рўзғоримизни ҳам. Бу иш мен ўзим учун жудаям уятли. Оиламдагилардан ҳижолат бўламан. Улар бизни каму кўстимизни ҳамма-ҳаммасини қиляпти. Шу иш тўғрими? Мен қандай йўл тутсам тўғри бўлади?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Тўпламай юборсин. Сиз ва фарзандларингиз нафақасини қилиши шарт. Қаттиқ талаб қилинг. Валлоҳу аълам!