Ассалому алайкум! Ўғлим 5 ёшда. Намозни ўргангунича опаси ва мен билан ёнма-ён туриб намоз ўқиши жоизми? Намозимиз дуруст бўладими? Фарзандларим намозни ўргангунларича овозимни улар эшитадиган даражада чиқариб ўқийман. Шу ишим тўғрими, намозимга футур етмайдими?