Ёш болалар билан бирга ўқилган намоз

14:33 / 17.05.2020 | Нодира | 582
1 Ассалому алайкум! Мени 5 ёшли қизим 3 ёшли ўғлим бор. Намоз ўқиётган пайтим биз ҳам намоз ўқиймиз деб жойнамозимни устига, ёнимга туриб олишади мен билан ҳаракатларимни қайтаришади. Бу холат доимий эмас, баъзида. Улар ўқишни билишмасаям, таҳоратлари бўлмасаям қаршилигимга қарашмай қўшилиб ўқиган намозларим дурустми ёки қайта ўқишим керакми? 2. Фарзандларим ўрганиши, ёд олиши осон бўлиши учун овозимни чиқариброқ намоз ўқисам бўладими? Аёл кишиман.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Намозингизни бузадиган амал бўлмаса, уларнинг қўшилиши намозингизни бузмайди. Аёл киши намозда овозини махфий қилади, чиқариши жоиз эмас.  Валлоҳу аълам!