Намозда қироат

00:32 / 18.05.2020 | Barno | 571
Ассалому алайкум! Аёллар намозда сураларни қироат билан айтишлари керакми? Агарда Қуръон ўқишни билсаю, лекин намозда қироатсиз сураларни ўқиса бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қироат деганда оҳангдор ўқишни назарда тутаётган бўлсангиз, у шарт эмас. Чунки аёллар махфий ўқийдилар. Аммо тажвид қоидаларига амал қилиб ўқиш шарт.  Валлоҳу аълам!