Аммамларга ноҳақлик қилмайманми?

02:21 / 18.09.2020 | Shahnoza | 520
Ассалому алайкум! Бувамнинг яъни дадамнинг дадаларини иккинчи турмуши бор. Аммо биринчи турмушидаги аммамлар , бувимлар тан олишмайди. Ёмон кўришади. Аммо улар ҳам менинг яқинларимга киради ва мен улар билан ҳам силаи раҳмни мустаҳкамламоқчиман. Лекин буёқдаги бувимлар ва аммамлар билса асло мен билан борди-келди қилишмайди буни биламан. Мен бу вазиятда нима қилишим керак? Қайси бири билан алоқамни яхшиласам тўғри?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаммаси билан яхши алоқада бўлинг. Ким буни қабул қила олмаса, ўзига. Валлоҳу аълам!