Рўмол

04:17 / 07.09.2020 | ماهِنَ••• | 663

Ассалому алайкум! Ҳурматли устоз яқинда рўмол олган эдим аммо ёзувига қарамабпан ёзувидан "Чристиан Диор "деб ёзиб қўйибди бу "Чристиан" сўзи насроний дегани кўриб юрагим ғалати бўлиб кетди. Энди у рўмолни ўрасам бўладими ёки йўқми?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қандай қилиб бўлса ҳам, ўша сўзнинг ўзини бироз ўзгартирсин. Валлоҳу аълам!