Ассалому алайкум! Бир инсонни оиласида номаҳрам ишчилар йиллар давомида ётиб ишлаб келишади. У инсонни аёли рўмолсиз бошяланг, эри бўлса ҳам, бўлмаса ҳам олдида ишини қилиб юраверади. Эри эътибор ҳам бермайди. Эр даюс ҳисобланадими?
– Ва алайкум ассалом! Мўминнинг вазифаси бошқанинг устидан даюс ёки бошқа деб ҳукм чиқариш эмас, ундан мункар иш кўрганида насиҳат қилишидир. Валлоҳу аълам!