Тиббет олийгохи

16:26 / 18.09.2020 | Шахзода | 608
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху! Хурматли устоз, савол беришдан аввал сизга уз миннатдорчилигимни билдирмохчи эдим. Аллох сиздан рози булсин! Сизни ва бизни илмимизни бунданда зиеда килсин! Саволим: мен тиббиёт олийгохида укийман, ота - онамнинг хам ва узимнинг хам катта орзуим шифокор булиб инсонларга фойдам тегса дейман. Аммо бу куп йиллар укишни ва катта кучни талаб килади. Билимим Ислом динимиз тугрисида куп эмас, уз динимизни чукур урганиш ниййатим шифокор булишдек катта. Аммо, булажак турмуш уртогим билан сухбатда у киши тиббийотни укимайсиз, ва уз динимизни урганасиз дедилар. Мен нима килишни билмайапман.
1. Кай бири мен ва оилам учун савоблирок ва яхширок? Келажакда уз фарзандларимни Динимизга, Куръонга кичиклигидан мухаббат билан тарбиялашда кайси йулни тутишим керак?
2.Сиз факат динимизни мукаммал урганганмисиз?
3. Динимизда эркаклар билан бирга укиш мумкин эмас, аммо бизнинг юртимизда факат айоллар учун тиббиет олийгохи хозирча йук. Бунинг учун менга гунох йозиладими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади.

Фарзи айън бўлган масалаларни билиш ва соҳангизга оид аҳкомларни ўзлаштирган ҳолда ўз соҳангиз, яъни тиббиётни эгаллаганингиз маъқул. Чунки жамиятимизнинг бунга эҳтиёжи бор. Ҳамма фақат ўз оиласини ўйлайверса, жамиятга ким қарайди?

Валлоҳу аълам!