Ва алайкум ассалом. Болани олдиришга биринчидан кеч, иккинчидан Даун синдромига эҳтимол бор дегани бола аниқ Даун синдроми билан туғилади дегани эмас. Сиз тест натижасига аниқлик киритмабсиз, натижа қай кўринишда эди? Риск 1: 200 ми ёки у билан 1:3001 орасидаги рақамми? Агар натижа 1:200 дан ошиқ бўлса қўшимча текширувлар - амниоцентез зарур бўлиши мумкин. Агар натижа 1:3001 дан оз бўлса, бу қониқарли натижа ва ҳеч қандай қўшимча текширув усулларига эҳтиёж йўқ.
Амниоцентез усули билан текширишдан олдин ҳомиладорнинг қонидан 2 ҳил оқсилни текшириш орқали ҳам боладаги нуқсонларни юқори ишончлиликда текшириш усули мавжуд: PAPP-A ва HCG ларга қон таҳлили. Агар кичик операция деб ҳисоблаганингиз амниоцентездан қўрқсангиз юқоридаги 2 та оқсилга қон таҳлилини топширишингиз мумкин.
Ҳавотирга тушманг ва қўрқманг, иншааллоҳ, ҳаммаси яхши бўлади, одатда кўп ҳолларда Даунга риски бор болалар соғлом туғилишлари ҳам мумкин. Дуоларингизда бардавом бўлинг ва Аллоҳдан ҳам жисмонан, ҳам руҳан соғлом, солиҳ зурриёт туғилишини сўранг, Роббим: Дуо қилинг ижобат қиламан - , деган Зот!