Таваккул қилиш ва ҳаракат қилиш

02:51 / 19.09.2020 | Bonu | 524
Ассалому алайкум! Биламизки, тақдиримиз, ризқимиз олдиндан белгиланган. Биз ҳар қанча ўзимиз хоҳлагандек қилишга уринсакда Аллоҳ айтгани бўлади. Шу ўринда бир тушунмовчилик пайдо бўлади менда. Агарда ишларимизни Аллоҳга чин ихлос билан ҳавола қилсак, Аллоҳ бизга биз кутгандан ҳам аъло жавоб билан қайтаради дейилади. Яна шундай гап ҳам борки, сендан ҳаракат, Аллоҳдан барокат. Яъни Аллоҳ ризқни белгилаб қўйган, инсондан эса шунга сабаб бўлиб қолиш учун бир ҳаракат талаб қилинади. Аллоҳ дуоларни қабул қилгучи, Аллоҳ сўрашимизни яхши кўради, Аллоҳ бизнинг гумонимизда, ундан доим умид қилиш керак, Аллоҳнинг қудрати буюкдир, Унинг учун имконсиз нарса йўқ, шунинг учун ҳар доим Аллоҳдан умид қилишдан тўхтаб қолмаслигимиз керак. Сўрашда умид қилишда ва ўшанга ҳаракат қилишда тўхтамаслигимиз керак. Менда шундай савол пайдо бўлади: бу иккиси, яъни Аллоҳга ихлос билан таваккул қилиш ҳамда умид ва ҳаракатда, дуода бўлиш бутунлай алоҳида икки йўлми, ёки иккисини меъёрлаштириб олиб бориладими? Бирини танласа иккинчисидан бутунлай воз кечиладими? Қайси бири яхшироқ ва тўғрироқ? Илмим саёзлиги билан буларни англолмаяпман, сизларнинг илмингиз ва маслаҳатингизга муҳтожман...
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Белгиланган деган сўзнинг ўрнига Аллоҳнинг илмида бор деган иборани қўйсангиз, ҳамма нарса жойига тушади. Айтганларингиз ҳаммаси бир йўл. Валлоҳу аълам!