Ассалому алайкум! Ассалом алайкум! Жуда ҳам фойдали лойиҳа бошлабсизлар. Аллоҳнинг ўзи қилаётган ишларингизни ажри савобини зиёда қилсин! Мен университет талабасиман. Университетда шартнома асосида ўқийман. Оиламга моддий тарафдан ёрдам бериш мақсадида озгинча пул ишлаб, шартнома пулига ёрдам бермоқчи эдим. Ўзингизга сир эмас, ҳозирги кунда талабалар у ёқда турсин, олий маълумотли бирқанча жойларни битирганлар ҳам иш топиши қийин бўлиб қолди. Бир жойда официант сифатида иш топган эдим, лекин у ерда егуликлардан ташқари, пиво ва бошқа спиртли ичимликлар ҳам сотилар экан. Агарда ўша ерда ишласам, топган пулим ҳалол бўладими ёки акси? Илтимос, шариатимиз томонидан бу масалада менга ёрдам беринг
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бошқа ҳалол иш топиш керак. Валлоҳу аълам