Ассалому алайкум! Менга сарпоим учун маблағ ажратишти. Сарпо деган нарса динимизда йўқлигини биламан. Сарпага ажратилган пулни менга беришди. Шу пулдан садақа қилсам ёки қўй олиб ўзимни номимдан қурбонлик қилсам бўладими? Қурбонлигим ёки садақам ўтадими?
– Ва алайкум ассалом! Сарпога деб берилган нарсани сарпога ишлатиш керак. Акс ҳолда низо чиқиши мумкин. Валлоҳу аълам!