Аёл кишига рашк ҳаромми?

22:16 / 21.09.2020 | Ferangiz | 686
Ассалому алейкум! Бир таниш опам Қуръонда аёл кишига рашк ҳаром деб айтилган, аёл киши рашк қилиши ножоиз деб айтдилар. Уларнинг айтишларича Пайғамбаримиз Оиша онамиз рашк қилганлари сабабли талоқ қилиб, қайтиб никоҳ ўқиттирган эканлар. Шу гаплар тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Мендан бир оят бўлса ҳам етказинглар. Бани Исроил ҳақида гапиринглар, танглик йўқ. Ким менга қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдаги ўриндиғига жойлашаверсин», дедилар». 

Бухорий ва Термизий ривоят ривоят қилганлар.

 Валлоҳу аълам!