Идда

22:09 / 21.09.2020 | Ummu Abu Bakr | 572
Ассалому алайкум! Яқинда турмушга чиққан бир қиз тўйига бир ой бўлганда бева бўлиб қолди. Куёв автоҳалокатга учраб вафот этди. Маълумки, иддада аёл эрнинг уйида бўлиши керак. Ҳозирда келин қаттиқ шокда. Кундузи бошқалар билан чалғирку, аммо кечқурун қаттиқ сиқилади, бир ўзи қолади. Онаси ва яқинлари унинг касал бўлиб қолишидан хавотир олишмоқда. Шундай вазиятда қандай йўл тутиш мумкин? Келин ота уйига кетиб ўша ерда ўтирса бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ёнига одам қўйиш керак. Эр уйида ўтирсин. Валлоҳу аълам!