Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Аллоҳим қилаётган савобли ишларизни бардавом қилсин. Вақтизни аямасдан саволимизга беътибор бўлмасдан жавоб бераётганиз учун ташаккур сизларга. Бир танишимиздан келган савол, илтимос буни ҳам беътибор қолдирманг жавоб икки томон учун ҳам керак экан. ,,Бир савол қийнамоқда илтимос жавоб берсангиз бу ҳолат ҳаммани ҳаётида кузатилавермаса керак. Саволлар бўлимида бундай савол кўрмадим. Агар яҳшилаб қидирмаган бўлсам маъзур тутасиз. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин Аллоҳнинг ибодатидамиз. Ҳаётимда бир воқеа содир бўлди. Ҳар бир мусулмон ва муслима Аллоҳдан солиҳ ёр сораб дуо қилади. Бу ҳаётида баҳтли ҳаёт кечиришни истайди. Кунлардан бир куни бир аёл киши билан интернетда гаплашиб қолдик. Шариат юзасидан савол берди. Мен саволларга аниқ манба бўлсин деб, сизларнинг сайтингиздан шунга ўҳшаш жавобларни ташлар эдим, Кейин оша аёл киши оиласи ҳақида айтди, Турмуш қуриб иккта фарзандлик бўлишган. Лекин эри аёлга бефарқ, у билан гаплашмас экан ,уйга ичиб келар экан. Бу ҳолатлардан сўнг аёлни эрига бўлган муҳаббати ўлган, аёл ибодат қилгани боис эрига ҳам намоз оқинг деб айтса ҳар ҳил созлар билан ранжитар экан. Аёл ҳам бу ҳаётда эри билан баҳтли яшашни истайди. Сўнг мен тасалли бўлай деб ранжиманг ҳаммаси яҳши болади дедим. Орадан маълум вақт ўтгунча у савол берар эди мен эса сизнинг сайтингиздан ташлаб турдим яна. Кейин аёл киши мени яҳши кўриб қолганини айтди, у ҳам ҳаётда эри билан ибодат қилиб яшаш истаги борлигини билдирди. Мен у аёл ҳаётда шунча қийинчилик корганиданми билмиман озим ҳам уни яҳши кориб қолдим. Лекин аёлни икки фарзанди бор, беътибор болсада эри ҳам бор. Унинг устига аёл мендан 7 ёш катта лекин яҳши коради мени. Мен ҳам яҳши кориб қолдим. Ҳозирда биз гаплашмаяпмиз . Лекин у ҳам мен ҳам бирга яшашни истаймиз. Бу вазиятда қандай йўл тутиш керак , илтимос жавоб берсангиз. Мен озимдан катта болсада уйлансам боладими? Ота онамнинг розилик берадими ёқми уни билмиман. Аҳир аёл киши ҳам баҳтли яшаши керакку. Жавобингиз учун раҳматъъ , илтимос буни ҳам бефарқ қолдирманг агар қилаётган ишлари тўғри бўлмаса тавба қилиб тоғри йўлга қайтишсин илоҳим.
– Ва алайкум ассалом! Номаҳрамларнинг гаплашиши оқибати шундай бўлади. Ибодат қилгани нимасию, номаҳрам билан бундай гаплашиши нима? Оиласи бўла туриб номаҳрамларнинг бундай муносабати гуноҳ. Оилали бўлиб туриб шундай қилса, гуноҳи янада каттаяди. Токи у аёл турмуши бор экан, унга уйланишни мақсад қилиш шайтоннинг йўлдан уришидир. Агар эридан ажрашса, кейин бу масалани кўриш мумкин. Валлоҳу аълам!