Сеҳр ва иссиқ-совуқ

23:31 / 21.09.2020 | Yulduz | 857
Ассалому алайкум! Саволим бир хил мавзуда бўлгани учун 3та савол ёздим. Биламан динимизда "орқали"лар "одамлилар" нинг хислатлари қораланган. Лекин бир орқали аёл айтдики: 1) Инсоннинг ризқини иссиқ совуқ қилиш орқали кесиш, боғлаб қўйиш, ўзига тортиб олиш мумкин экан 2) Она қорнидаги жинси аниқ бўлган ҳомилани жодугарлик ва сеҳр қилиш орқали жинсини ўзгартириб қўйса бўлар экан. 3) Жодугарлик қилиш орқали тирик ва ўлган инсонларни руҳини ўзига тортиб олиб, ўшандан куч олиб, ўзини умрини узайтирса бўлар экан. Шу гаплар тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Сеҳрнинг таъсири Аллоҳ ирода қилсагина бўлади. Аллоҳ ирода қилмаса бўлмайди. Валлоҳу аълам!