Қайта никоҳ ўқитиш

23:30 / 21.09.2020 | Real Madrid | 563
Ассалому алайкум! Мен қонуний никоҳдан ўтиб, шаръий никоҳдан ҳам ўтганман. Тўйга ҳали бир ой вақт бор. Тўйдан 1 кун олдин ҳам ўқитиб юборасан дейишяпти одамлар. Шу тўғри иш бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шаръий ақди никоҳ қилинган бўлса, тўйдан аввал яна ўқитишга ҳожат йўқ. Ўша ўқитилгани кифоя. Валлоҳу аълам!