Чап қўлда овқат ейиш

10:25 / 17.09.2020 | Madinahon | 581

Ассалому алайкум! Энг аввало, ҳар бир саволимизни беэътибор қолдирмай жавоб бераётганингиз учун алоҳида ташаккур! Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин! 4 ёшли фарзандим чап қўлда ёзади, чап қўлда овқатланади. "Ўғлим, чап қўлда шайтон овқат ейди", десам,  "шайтон қани, шайтон қанақа бўлади?", дейди. Илмсизлигим учун саволларига жавоб бера олмадим. Фарзандимга раббимиз, расулимиз, фаришталар, жаннат ҳақида қандай тушунтирсам бўлади? Ўзи ҳам жуда қизиқади. 

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Диний китобларда қандай ифодаланган бўлса шундайлигича гапириб бераверинг. Баъзи маълумотларингизни бола тушунмаса ҳам саволларига жавоб бера олсангиз бўзлгани. Каттароқ бўлганида гапларингиз эсига тушиб ўзи фаҳмлаб олади. Диний китоблардаги ривоятларни, ҳадис шарҳларини импровизация қилиб, гўёки эртак айтиб бераётгандек қилиб гапириб бераверинг. Валлоҳу аълам!