Чора

21:44 / 24.09.2020 | Muazzam Masharipova | 566
Ассалому алайкум! Менда гиперсалвация (сўлак ажралишининг кўпайиши) бўлиб турарди. Намоз ўқиётганимда ҳам шу ҳолатни кузатяпман, кўп ютуниш ҳолати содир бўляпти. Бу ҳолатда намозим савоби камаядими? Оғиз бўшлиғимда яра мавжуд эмас.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Узрли ҳолатда ундай бўлмайди, иншааллоҳ. Аллоҳ марҳаматли Зотдир. Валлоҳу аълам!