Ласик номли кўз операцияси

21:34 / 24.09.2020 | Madina | 954
Ассалому алайкум! Яқинда кўзимни ласик (операция номи экан) қилдирмоқчимиз. Шундан сўнг кўзойнаксиз кўра оласиз дейишди. Бу операциядан сўнг намозимни қай тарзда олиб борай? Таҳоратчи? Докторнинг айтишича, эгилиш мумкин эмас экан. Шунингдек, илм олишимда, китоб ўқишимда, онлайн вазифаларни бажаришимда қандай чекловлар бор? Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин!
Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Ласик операциянинг номи эмас кўзнинг кўриш қувватини лазер нури ёрдамида коррекцияловчи махсус аппаратуранинг номи. Операциядан сўнг:  Дастлабки 24 соатда, шунингдек 1 ой, 3 ой, 6 ой ва 1 йилда шифокор назоратидан ўтиш керак. Амалиётдан сўнг 1 ҳафта давомида кўзга инфекция тушмаслиги учун турли лосьон, крем ва пардоз воситаларини суртиш ман этилади. Кўзга сув тегмаслиги, бошни ювмаслик керак (яхшиси, жарроҳлик амалиётига киришдан аввал бошни ювиб олинг). Бир ой давомида сув ҳавзаларида сузиш, сауна, иссиқ ванна қабул қилиш мумкин эмас. Кейинги ойларда эса жисмоний куч талаб этадиган спорт турлари билан шуғулланиш ҳам нотўғри. Дарвоқе, жарроҳлик амалиётидан аввал шифокор кўригига келганда кўзойнак ёки линзадан фойдаланганлигингиз ҳақида рўйи-рост айтишингиз керак. Зеро, амалиёт олдидан бемор 1 ой (камида 2 ҳафта) мобайнида линзадан фойдаланмаган бўлиши лозим.
Бундай ҳолатда таҳоратда қолган аъзоларингизни ювиб, жароҳатли соҳани устидан масҳ тортиб ўқишингиз мумкин. Намозларни ўтирган ҳолда имо ишора билан бошни қаттиқ эгмасдан ўқишингиз мумкин. Дарсларни фақат эшитибгина қилинг, кўзга телефон ва компьютерга тикилиб юклама қилиш мумкин эмас, камида 6 ой. Валлоҳу аълам!