Ўлик қалб давоси

16:21 / 24.09.2020 | Zilolaxon | 575

Ассалому алайкум! Қалбим ўлиб қолган. Ҳеч нарсани ҳис қила олмайман. На мусибатни, на ҳурсандчиликни. Қўрқувни ҳам ҳис этмайман. Ибодатларимни ҳам чуқур ҳис этиб бажаролмаяпман. Ҳамма нарсага бефарқ бўлиб қолдим. Нима қилай? Ўзимдан жуда норозиман, лекин ўзимни қўлга ололмаяпман. 

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Кўпроқ пиёда юришингиз керак. Бу ҳолатингиз бекордан бекорга пайдо бўлмаган. Тўғри овқатланишингиз ва ўзингизни 8 соатлик сифатлик уйқу билан таъминлашингиз керак. Организмингизнинг “менга эътибор қил” деб сизга қилган қўнғироғи бу. Соғлигингизни яхшилашингиз билан иншааллоҳ аввалгидек ҳолатга келиб қоласиз. Агар шунда ҳам бирон ўзгариш бўлмаса невропатолог ёки психотерапевт шифокори кўригидан ўтиб олганингиз яхши. Агар бирор стресс ҳолати бошингиздан ўтган бўлса ва шундан сўнг бу ҳолат юзага келган бўлса у ҳолда психолог ёрдамига мурожаат этишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!