Оила

03:52 / 24.09.2020 | Olimjonova Gulchehra | 520

Ассалому алайкум! Эрим ҳамма нарсага "у қилсанг, бу қилсанг розимасман", дейдилар. Беихтиёр фарзандимга овозимни кўтариб юбордим, жуда инжиқ, шўх. "Мен сенга айтганман, мени менсимайсан", деб хафа бўлиб, тилхат ёздириб олдилар. Ахир аёл киши ҳам инсонку, унутади, ҳар хил ҳолатда бўлади. Ҳозир ҳомиладорман, ҳатто шу ҳам кўзимга кўринмаяпти. "Ичмасам, чекмасам, одамларга ўхшаб урмасам", деб ҳадеб ёмон ҳақорат қиладилар. Баъзида тўйиб кетаман. Рўзғор, кийим-кечак деб нолимайман, эрим сиқилмасин деб камимни айтмайман. "Шунақа қилишингиздан сиқилиб кетдим, ўлсам ҳам майли десам", оналарини чақириб "эшитинг, унақа деди, бунақа деди, ҳозир гувоҳлигингизда ёзади", деб ёздириб олдилар. Тинч, осойишта, бир-биримизни тушуниб, ибодатларимизни гўзал қилиб яшасак бўлгани. Жуда ҳам сиқилиб кетдим. 

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Аслида аёл киши эрини аямаслиги керак. Камчилигини айтиши, бирон нималарга иштаҳаси тортса айтиши керак, кийимлари эскирган бўлса айтиши керак, бетоб бўлганида дори-дармон олдириб даволаниши, шифокор талаб этиши керак. Буларнинг ҳаммасига шаръан ҳаққи бор. Аёллар турмуш ўртоғини аяб кўп нарсаларни айтмай юраверадилар. Бу уларнинг энг катта хатоси. Эркак оиланинг посбони, таъминотчиси. Нега энди уни аяш керак? У ногирон, бир ожиз инсонмаску. Аёл киши аввал ўз турмуш ўртоғини аяб “ожиз” даражасига чиқариб, кейин ҳаққини талаб қилади. Буни эса турмуш ўртоғи кўтара олмайди. Чунки у осон турмушга ўрганган. Сиз психолог билан суҳбатлашиб олишингиз керак. Валлоҳу аълам!