Ассалому алайкум! Мен кечаси умуман ухлай олмайман. Кеч бўлади, ухлашга ётаман. Соат 1:00 ларда ғалати ва даҳшатли нарса бўлади. Мени ҳудди кимдир бўғади ва қийнайди, бақириб юбораман. Бу овозни бутун маҳалла эшита олади. Дам ололмайман. Бу ҳол 4 йилдан бери бўлади. Даволанаман ҳам, аммо докторлар ташҳис қўёлмайди. Тўғриси, чарчаб кетдим. Ҳаётдан, яшашдан умидимни узгандим, лекин ислом соҳаси бўйича Академияга ўқишга кирдим. Аллоҳни таниб, каломни ўқиб, ёдлаб, тобора яқинлашаётганимни сезганим сари енгиллашмоқда. Лекин ҳали тўхтагани йўқ. Қичқириқ ҳар куни ухлашим билан 5-6 марта бўлади. Нима қилиш мумкин?
– Ва алайкум ассалом! Сиздаги ҳолат психолог ташҳис қўядиган ҳолат эмас. Аслида психолог инсоннинг эмоционал ҳолатидаги ўзгаришларида ёрдам берадиган шахс. Сиздаги ҳолатга шифокор мутаҳассис ташҳис қўйиши керак. Сиздаги ҳолат анча ўзгариб енгиллик ҳосил бўлаётган экан, демак шу йўналишингизда янада чуқур иш олиб боришингиз керак. Қуръон ҳар бир касалга шифо дейилган. Иншааллоҳ яхши бўлиб кетасиз. Аммо яхши шифокор мутаҳассис, яъни психотерапевт ёки невролог, невропатолог излаб қабулига боришингиз керак албатта. Валлоҳу аълам!