Аёллар

01:57 / 29.09.2020 | Nilufar | 958
Ассалому алайкум! Буюк Аллоҳнинг карами ва раҳмати билан Жаннатга тушган аёл Меҳрибон ва Раҳмдил Аллоҳдан ўз жуфти ҳалолига ҳурлар бермаслигини ва бошқа аёли бўлмаслигини сўраши мумкинми? Жуфти ҳалоли фақат ўзиники бўлишини, бошқа ҳеч кимники бўлмаслигини ўтиниб сўраши мумкинми? Ахир Аллоҳ Жаннатдаги барча бандаларини мамнун, рози қиладику.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ундан кўра жаннатга киришни сўраш керак. Худди жаннатга киришга кафолат берилгандек бу нарсаларни сўраш ақлга тўғри келмайди. Валлоҳу аълам!