Ҳайз масаласи

02:32 / 29.09.2020 | Mohina | 1542
Ассалому алайкум! Ҳайзимнинг 7-куни тиниқ оқлик келади. Лекин 9-куни озгина пушти ранг ажралма келади. Менда ҳайз қачон тугаган бўлади? Оқлик кўришим билан намозларимни бошлайверайми ёки тўлиқ 10кун ўтгандан кейин бошлашим керакми? Жавобингиз учун ташаккур, устоз!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввало ўша пушти нима эканини шифокордан сўранг. Аслида оқликдан кейин тоза бўлиш керак. Бошқа қон келмаслиги керак. Балки бирор яра бордир. Валлоҳу аълам!